Pinterest 2026 йилнинг асосий трендларини санаб ўтди
Pinterest ижтимоий тармоғи келгуси йилнинг энг қайноқ трендлари ва образлари ҳақида йиллик ҳисоботни эълон қилди. 2023 йил сентябридан 2025 йил августигача бўлган даврда глобал қидирув сўровлари таҳлили қайси йўналишлар оммалашаётганини кўрсатди, деб хабар беради WWD.
Асосий трендлар орасида совуқ ранглар, товланувчи макияж, тўр ва вампир услубидаги готика кузатилади. Айниқса, совуқ кўк ранг ажралиб туради: glaciyer ayesthetic сўрови бўйича қидирувлар 35 фоизга, icy blue – 50 фоизга ва frosted makeup – 150 фоизга ошди.
Pinterest, шунингдек, glitch glam beauty – ассиметрик макияж, «синган» чизиқлар ва ранг-баранг маникюрнинг ўсишини башорат қилмоқда. Ретро ва адабиёт ихлосмандлари винтаж образлар ва нейтрал рангдаги либослар, ҳажмдор пиджаклар ва мессенжер сумкалардан илҳомланган poetcore’га эътибор қаратишади.
Ҳайкалтарошлик силуэтларига эътибор қаратган glamoretti ва 80 йиллар ҳашаматининг мухлислари, шунингдек, табиат ихлосмандлари ҳам четда қолмади – ёввойи табиат услуби нозик ҳайвон нақшлари, капалаклар, барглар ва сепкилларни бирлаштириб, ўрмон нимфаси образини яратади.
Бундан ташқари, Pinterest таъкидлашича, З авлоди, айниқса, poetcore ва готика эстетикасини фаол излайди, шунингдек, ғайриоддий ҳидлар ва ниш парфюмларига қизиқиш билдиради.
Умуман олганда, ҳисобот шуни кўрсатадики, 2026 йилда экспериментал тасвирлар, рангли ўйинлар, табиат ва ўтмишдан илҳомланиш модага қайтади ва услубдаги жасорат ҳақиқий must-have бўлади.
