Покистонда қўшинга ҳужум: 6 ҳарбий ҳалок бўлди, 12 жиноятчи йўқ қилинди
Покистоннинг шимолий Ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва провинцияси, Куррам туманидаги блок-постга қўлланилган қуролли ҳужумда 6 ҳарбий ҳалок бўлди. Яна 2 ҳарбий жароҳатланди.
Ҳавфсизлик кучлари ҳужумчи 12 жиноятчини йўқ қилди.
Бу ҳудудларда, айниқса Афғонистон чегарасига яқин Хайбер-Пахтунхва ва Белуджистонда, қуролли тузилмалар ҳарбийлар ва тинч аҳолига ҳужум қилиш ҳолатлари тез-тез кузатилади.
Покистон расмийлари «Теҳрик-и-Талибан Покистон»ни (TTP) айбламоқда, гоҳида Афғонистон ҳудудидан террорчилик ҳаракатларини режалаштириши айтилади. Белуджистонда эса «Белуджистон озодлик армияси» (BLA) ҳудуднинг Покистондан ажратилишини талаб қилади.
