Саудиядаги муқаддас жойларда фото ва видеога олиш тақиқланади
Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги Макка ва Мадинадаги икки муқаддас масжидда фото ва видеотасвирга олишни тўлиқ тақиқлайди.
Янги тартибга кўра, Маккадаги Масжид ал-Ҳарам ва Мадинадаги Масжид ан-Набавийда мобил телефонлар, профессионал камералар ва бошқа ёзув қурилмалари ёрдамида суратга олиш тақиқланади. Маълумотларга кўра, ушбу кўрсатма 2026-йилги Ҳаж мавсумидан кучга киради.
