Каъбада суратга тушиш тақиқлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Каъбада суратга тушиш тақиқлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Ҳаж мавсумида Каъба ва Масжидун Набавийда сурат ва видео олиш “тўлиқ тақиқлангани” ҳақида таркалган хабарлар мутлақо асоссиз экани маълум бўлди. The Islamic Information порталига кўра, ушбу иддаолар фақат текширилмаган аккаунтлар томонидан ёйилган ва расмий манбалар билан тасдиқланмаган.

Ҳеч бир давлат идораси ёки Ҳаж–Умра билан боғлиқ муассаса бундай тақиқ ҳақида расман эълон қилмаган. Расмий маълумотларга кўра, муқаддас жойларда суратга тушиш бўйича ҳеч қандай янги чеклов жорий этилмаган.

Амалдаги тартиб эса кундалик қоидалардан иборат: ибодат қилаётганларга ҳурмат кўрсатиш, бошқаларга халал бермаслик ва умумий тартибни сақлаш. Бу қоидалар Ҳаж, Умра ва Рамазон мавсумларида ҳам ўз кучида қолмоқда.

Фейк хабарлар эса яна бир бор интернетдаги текширилмаган манбаларга ишониш хавфини эслатиб қўйди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: