Тадбиркорларга субсидиялар тақдим этилишини тизимли мониторинг қилиш тартиби белгиланди
🔰 Низомга кўра, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этишда уларни тақдим этадиган ташкилот томонидан тадбиркор эришиши лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичлар белгиланади.
✅ Тадбиркорга субсидиялар ажратилиши “subsidiya.mf.uz” платформаси орқали мониторинг қилинади.
📙 Самарадорликни баҳолашда манбалардан қуйидаги кетма-кетликда фойдаланилади:
▪️ тадбиркорнинг молиявий, солиқ ҳисоботлари;
▪️ соҳавий идоралар ёки статистика идоралари маълумотлари;
▪️ қўллаб-қувватлаш чоралари натижалари юзасидан тадбиркор томонидан тақдим этилган маълумотлар.
🗒 Самарадорлик ҳар бир тадбиркор учун иқтисодий, молиявий (бюджет) ва ижтимоий мезонлар бўйича алоҳида баҳоланади.
⛔️ Тадбиркорга тақдим этилган субсидиялар қуйидаги ҳолларда қайтарилади:
🔸 субсидия шартномаси (битим) бўйича тадбиркор томонидан эришиш лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичлар бажарилмаганда;
🔸 маблағлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилгани аниқланганда;
🔸 тадбиркор томонидан тегишли ҳужжатлар ёки маълумотларни нотўғри ёхуд бузиб кўрсатиш ва асоссиз олингани ҳолатлари аниқланганда.
