Электрон рецепт тизими ҳозирча Тошкентда ишлмоқда — ССВ
Электрон рецепт тизими фақат Тошкент шаҳри ва 15 та туманда синов тариқасида қўлланмоқда. Тизимни республика бўйлаб тўлиқ жорий этиш 2026 йил охиригача босқичма-босқич амалга оширилади, дейилади хабарда.
Вазирлик шунингдек, болалар, кексалар ва сурункали касаллиги бор беморлар зарур дори-дармонсиз қолмаслиги қатъий назоратда эканини таъкидлади.
Тажриба ҳудудлар бўйича мурожаатларни қабул қилиш учун махсус Телеграм-бот — @ssv_pilotbot ишга туширилган.
