Тошкентда МДҲга аъзо давлатларнинг атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича комиссиясининг 26-йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Тадбирда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари ҳамда ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.
Йиғилишда шунингдек “Росатом” ва “Ўзатом” вакиллари маъруза қилмоқда, деб хабар беради @SputnikUzbek мухбири.
