Тезкор! Янги йил билан боғлиқ зарарли ҳаволалар тарқалмоқда!
“Етказиб бериш хизмати” ёки “янги йил совғаси” номидан келаётган хабарларда шубҳали файл ёки ҳаволани очиш сўралмоқда. Бу эса шахсий маълумотлар, банк карта маълумотлари ва маблағларингиз йўқолишига сабаб бўлиши мумкин.
Фирибгарлар қуйидаги усуллардан фойдаланмоқда:
— Табрик кўринишидаги GIF ёки файллар
— “Янги совға”, “обновления” деган алдамчи таклифлар
— Telegram, электрон почта ва ижтимоий тармоқлар орқали юборилган шубҳали ҳаволалар
Ўзингизни ҳимоя қилинг:
Номаълум жўнатувчидан келган ҳаволани очманг
.apk, .exe, .zip каби файлларни юклаб олманг
Шубҳали сайтларга кирманг
Интернетда эҳтиёт бўлинг — ҳар бир “совға” ортида хавф бўлиши мумкин!
