U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Жанубий Кореяни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
Бугун, 13 январь куни Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 2026 йилги U-23 Осиё кубоги “C” гуруҳи доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказди. Жанубий Кореяга қарши кечган баҳсда жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув Ар-Риёд шаҳридаги “Шаҳзода Файсал бин Фаҳд” стадионида бўлиб ўтди.
Мазкур баҳсда ҳисоб 48-дақиқада Беҳрузжон Каримов томонидан очилди. 70-дақиқада жамоа сардори Саидумархон Саиднуруллаев томонидан киритилган гол учрашувга якуний нуқта қўйди — 2:0.
Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон “C” гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Ливан U-23 терма жамоаси Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада Жанубий Корея 2-ўрин билан плей-офф босқичига йўл олди.
Маълумот учун, 2028 йилги Лос Анжелос Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида ушбу турнирда Ўзбекистон U-21 терма жамоаси иштирок этмоқда.
“Оқ бўрилар”нинг навбатдаги учрашуви чорак финал доирасида 17 январь куни “Б” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоага қарши бўлиб ўтади.
U-23 Осиё кубоги — 2026
Гуруҳ босқичи, 3-тур
Ўзбекистон — Жанубий Корея 2:0
Голлар: 1:0 — Каримов (48), 2:0 — Саиднуруллаев (70)
