Ўзбекистонда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда
Гап шундаки, мамлакатга кираётган совуқ антициклон сабаб ҳаво алмашинуви заифлашади. Ҳавода ифлословчи моддалар ва майда заррачалар тўпланиши кузатилиши мумкин. Жараён 3 кун давом этади.
Сўнг антициклон таъсири кучайиб, 16-17 январга бориб республика бўйлаб ҳаво ҳарорати пасаяди, ёғингарчилик бўлиши ҳам прогноз қилинмоқда.
Кутилаётган ёмғир ёки қор натижасида атмосферада тўпланиб қолган майда заррачалар ювилиши ва ҳаво сифати яхшиланиши прогноз қилинмоқда.
