Холанднинг «Реал»га ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган учта омил маълум бўлди
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Мадриднинг «Реал» жамоасига ўтишни ўз карьерасидаги асосий мақсад деб ҳисоблайди. Ўз навбатида, «Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес ҳам 25 ёшли форвардни келаси ёзда жамоага қўшиб олишни орзу қилмоқда. Функционер норвегиялик футболчининг агенти билан мулоқотни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Sky Sport Germany хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «Реал» Холандни ўз сафига қўшиб олишда қатор қийинчиликларга дуч келиши мумкин.
Биринчидан, у «Манчестер Сити» билан 2034 йилга қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартномага эга.
Иккинчидан, «шаҳарликлар» ҳужумчисини трансфер қилиш учун Мадрид жамоасини вингер Винисиус Жуниор тарк этиши керак бўлади.
Учинчидан эса, Холанднинг трансфери «Реал»га 500 миллион евродан ортиқ маблағга тушиши мумкин.
Жорий мавсумда норвегиялик футболчи барча мусобақалар доирасида 29 та ўйинда қатнашиб, 26 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати €200 миллионни ташкил қилади.
