Туркия клуби Элдор Шомуродов келажагига оид муҳим ишни амалга оширди

Туркия клуби Элдор Шомуродов келажагига оид муҳим ишни амалга оширди

“Башакшеҳир” Элдор Шомуродовнинг трансферини тўлиқ сотиб олди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовга Туркиянинг бир қатор гранд жамоалари қизиқаётгани ҳақида хабарлар кўпайгач, “Башакшеҳир” клуби Шомуродовнинг трансферини тўлиқ сотиб олишга қарор қилди. Истанбул клуби «Рома» билан тузилган ижара шартномасида белгиланган 2,7 миллион евролик сотиб олиш бандини фаоллаштирди.

Шунингдек, Шомуродов келгусида бошқа клубга трансфер қилинган тақдирда, “Рома” битим суммасининг 10 фоизига эгалик қилади.

Маълумот ўрнида. Шомуродов “Башакшеҳир” сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланди. У Туркия Суперлигаси  тўпурарлар жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: