«Сити» ғалабани бой берди, аммо Абдуқодир Ҳусанов кичик рекорд соҳиби бўлди (Видео)

«Сити» ғалабани бой берди, аммо Абдуқодир Ҳусанов кичик рекорд соҳиби бўлди (Видео)

«Сити» ғалабани бой берди, аммо Абдуқодир Ҳусанов кичик рекорд соҳиби бўлди

Ҳусанов бугун «Сити» таркибида кетма-кет 8 учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва бирортасида ҳам захирага олинмади.

Жорий мавсум бошидан буён бирор футболчи бу кўрсаткични қайтара олмаган. Энг яхши кўрсаткич Нико Гонсалесга тегишли эди. Кетма-кет 7 учрашувда тўлиқ 90 дақиқа.

Ҳоланд ҳам, Диаш ҳам, Бернарду ёки бошқа футболчи бу натижани бу мавсумда такрорлай олмаган.

Учрашув давомида Ҳусанов 73 марта тўп билан муомала қилди. Ҳимоячи жами 58 та узатма амалга оширган бўлиб, уларнинг 56 таси аниқ манзилга етиб борди — 97 фоиз аниқлик. Sofascore портали ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатларини 6,8 балл билан баҳолади. Бу “шаҳарликлар” ҳимоя чизиғида ҳаракат қилган футболчилар ичидаги энг яхши иккинчи кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, Ҳусанов учрашувнинг 21-дақиқасида сариқ карточка билан жазоланганини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги ҳаракатлари:

  • Ҳимоявий ҳаракатлар: 9 марта
  • Фаол кураш орқали тўпни олиб қўйиш: 2 марта (барчаси муваффақиятли)
  • Рақиб зарбасини тўсиб қолиш: 1 марта
  • Тозалашлар: 6 марта
  • Ерда курашлар: 5 марта (3 таси муваффақиятли)
  • Ҳаводаги курашлар: 1 марта

“Тоттенҳэм” ҳужумчиси Доминик Соланке баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди — 9,1 балл. Англиялик футболчи 70-дақиқада “чаён” услубида гол уриб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.

“Манчестер Сити” сафида энг юқори баҳо таянч ярим ҳимоячи Родрига насиб этди — 8,3 балл. Автогол муаллифи Марк Гехи ҳамда “Сити”нинг биринчи голига муаллифлик қилган Райан Шерки ҳам 8,1 балл билан энг яхшилар қаторидан жой олди. Шунингдек, Бернарду Сильва 7,2 балл, Антуан Семенё ва Абдуқодир Ҳусанов 6,8 балл, Нико ЎРейли 6,6 балл, Эрлинг Ҳоланд 6,6 балл Райан Аит-Нури 6,3 балл ҳамда Матеус Нуньес 6,0 балл билан баҳоланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: