Фарғонада Қирғизистондан 1,3 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дорилар олиб кирган шахс ушланди
Вилоятда ўтказилган рейд давомида 43 ёшли фуқарода қўшни республикадан ноқонуний олиб кирилган 9 542 дона “Зардекс” дориси аниқланди.
Умумий қиймати 1 млрд 320 млн сўмлик дорилар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
