Англия бошқа мавзу қолмади! Ҳамма Ҳусановни гапирмоқда!
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премер Лигасининг 25-туридан ўрин олган “Ливерпул” — “Манчестер Сити” учрашувида (1:2) асосий таркибда майдонга тушиб, 61-дақиқада жароҳат сабаб алмаштирилди. Ҳимоячи Коди Гакпога қарши тўп учун курашда “шаҳарликлар” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашиб кетди. Жамоа устози Пеп Гвардиола таваккал қилишни истамади ва клуб шифокори тавсияси билан уни Рубен Диашга алмаштирди.
Буюк Британиянинг Тҳе Сун нашри учрашув ҳақида ёзилган мақолада 21 ёшли ўзбекистонлик футболчини Кҳус cонтрол, яъни “назорат қилувчи Ҳусанов” дея таърифлади.
“Абдуқодир Ҳусанов АПЛнинг 25-тури доирасидаги драматик учрашувда асосий таркибда майдонга тушди. Унинг жамоаси ашаддий рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ Ҳусановнинг ўйини 60-дақиқаларда якунланди. Ўзбекистонлик ҳимоячи “Ливерпул” ҳужумчиси Коди Гакпонинг зарбасини жарима майдони ичида тўсишга уринди. Шу пайтда дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ҳам хавфни бартараф этиш учун дарвозадан чиқиб келди. Натижада италиялик посбон тасодифан жамоадошининг юзига тиззаси билан зарба берди. Ёш футболчи майдонда ётиб қолди ва тиббий ходимлар зудлик билан унинг олдига етиб келишди”.
Бироқ ушбу ҳолатда бош мураббий Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни алмаштиришга қарор қилди.
“Ҳусанов қисқа муддатдан сўнг оёққа туриб, ўйинни давом эттира олишини билдирди. Таваккал қилмаслик мақсадида Гвардиола Ҳусановни мия чайқалиши сабабли махсус алмаштириш орқали (cонcуссион субститутион cард) майдондан олди. Марказий ҳимоячи майдонда қолишни сўраган бўлса-да, жароҳатдан қайтган тажрибали футболчи Рубен Диаш майдонга тушди”, дейилади TheSun мақоласида.
Шунингдек, нашр Ҳусанов 2025-йил январь ойида Франсиянинг “Ланс” клубидан 34 миллион фунт стерлинг эвазига “Манчестер Сити” сафига қўшилгани, “Челси”га қарши омадсиз дебютида 54-дақиқада алмаштирилганидан сўнг Гвардиола жамоасининг муҳим бўлагига айлангани ва ҳозирга қадар “шаҳарликлар” сафида 29 та ўйинда майдонга тушганини алоҳида эътироф этган.
Ҳусанов майдонни тарк этганидан сўнг мезбонлар ҳисобни очди — Доминик Собослаи жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Бироқ Эрлинд Ҳоланднинг узатмасидан сўнг жамоа сардори Бернарду Сильва мувозанатни тиклади. Кейинчалик Ҳоланд пенальтидан унумли фойдаланиб, “Манчестер Сити”нинг иккинчи голини киритди ва жамоасига ғалаба келтирди.
Ўйин сўнггида Райан Шерки яна бир гол уриб, масалага нуқта қўйгандек бўлди. Аммо VAR аралашуви сабаб ушбу гол бекор қилинди. Шунингдек, Ҳоланд тўпга етиб боришга уринаётган вазиятда унинг футболкасидан тортган Собослаи қизил карточка билан майдондан четлатилди.
Шу тариқа, “Манчестер Сити” 1937 йилдан буён илк бор АПЛнинг бир мавсумида кетма-кет икки бор “Ливерпуль” устидан ғалаба қозонди.
Шунингдек, ушбу ғалаба орқали жамоа Англия Премьер Лигаси турнир жадвалида 50 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди ва етакчи “Арсенал” билан очколар фарқини яна 6 очкогача қисқартирди. Мавсум якунига қадар эса 13 та тур қолмоқда.
Учрашувдан сўнг “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Ҳусановнинг ишончли ўйинини алоҳида эътироф этди.
“Бу унинг ‘Энфилдъдаги дастлабки ўйини. У Ўзбекистондан келган, Францияда атиги олти ой тўп сурган. Шундай тажрибага эга футболчи учун бу стадионда Экитике ва Муҳаммад Салоҳга қарши илк бор майдонга тушиш осон эмас. Аммо у ажойиб ўйин намойиш этди — тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам жуда юқори савияда ҳаракат қилди”, деди испаниялик мутахассис.
Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” сафида жами 30 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Sofascore портали унинг “Манчестер Сити”даги ўйинларини ўртача 7,1 балл билан баҳолаган.
Шунингдек, ўзбекистонлик футболчи жорий мавсумда АПЛ, Чемпионлар Лигаси, Англия Кубоги ва Лига Кубогида жами 20 та учрашувда 1469 дақиқа майдонда ҳаракат қилган — бу ҳар бир ўйинда ўртача 74 дақиқани ташкил этади. Khus control’га ҳакамлар томонидан 3 марта сариқ карточка кўрсатилган.
Transfermarkt портали 21 ёшли ҳимоячининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳолаган.
