Шомуродов Туркия футболининг қироли!

Шомуродов Туркия футболининг қироли!

Туркия чемпионатининг 21-турида «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»га қарши ўйнаб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Истанбулликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушишди. Яримҳимоячи 65 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, ҳужумчи тўлиқ ўйнади.

Аббос Зелкенинг голига ассист вазифасини бажарди. Элдор эса мавсумдаги 15-голини уришга муваффақ бўлди.

Натижада Нури Шаҳин жамоаси турнир жадвалида 33 очко билан 6-ўринда. «Эюпспор» эса 18 очко тўплаб, 15-поғонада.

Туркия Суперлигаси. 21-тур
Эюпспор — Башакшеҳир 1:2
Голлар: Бозоқ 90+3 — Зелке 14, ШОМУРОДОВ 53.

Дўстларингизга ҳам юборинг: