Россиялик таниқли блогер ва телебошловчи ўзбек меҳмондўстлигидан ‘шок’да
Россиялик таниқли блогер ва телебошловчи Настя Ивлеэва Ўзбекистонга келди ва ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида сафар тафсилотларини эълон қилди.
Ивлеэванинг маълум қилишича, саёҳатнинг муайян қисми Қорақалпоғистон Республикасида кечган — у ўзининг видео мурожаатини айнан ушбу ҳудуддан туриб ёзиб қолдирган. Блогер минтақанинг ўзига хос миллий колоритини, маҳаллий аҳолининг самимий қабулини ҳамда ўзбек миллий ошхонасини алоҳида эътироф этди. Айниқса, миллий таомимиз бўлган паловга юқори баҳо бериб, уни нонушта, тушлик ва кечки овқатда истеъмол қилганини ҳамда ушбу таом ўз жозибасини йўқотмаганини таъкидлади.
Ивлеэва ўз нашрларида Ўзбекистон халқига кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, мазкур саёҳатни ёрқин ва унутилмас воқеа сифатида тавсифлади.
