Охирги пайтларда ибодатга жуда мукаммал бўлиб, ҳатто, 10-15 нафар синфдошларига Умрага йўлланма олиб берган (Видео)
13 февраль куни «Дизайн» жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди. «Дизайн» жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков 50 ёшида вафот этди. Ижодкор кўрсатувларда бошловчилик қилган ва бир қанча фильмларда роль ижро этган. Дилшодбек Мусабеков 1975 йил 13 июлда Андижон вилоятида туғилган.
У ижоддаги фаолиятини турли ҳажвий кўринишлар ҳамда «Қувноқлар ва зукколар» (ҚВЗ) танловларидан бошлаган. «Бекорчилар макони», «Насиба қани?», «Яна бошланди», «Қизалоғим», «Учинчи муаммо», «Лаббай раис», «Жайдари зарба», «Яша хотин» каби бир қанча фильмларда ҳам роль ижро этган.
Интернетда тарқалган маълумотларга қўра, марҳум Умрага кетаётганларида 10-15 нафар синфдошларига йўлланма олиб берган экан.
