Исроил Ғарбий Соҳилнинг босиб олинган ҳудудларини расмий равишда давлат мулки деб эълон қилди

Исроил Ғарбий Соҳилнинг босиб олинган ҳудудларини расмий равишда давлат мулки деб эълон қилди

 

 

Исроил ҳукумати 1967-йилдан бери биринчи марта босиб олинган Ғарбий Соҳил ҳудудларини давлат мулки сифатида рўйхатга олишни маъқуллади. Бу ҳақда Исроил давлат телевидение ва радиокомпанияси (Кан) хабар берди. Мазкур қадам ортидан Фаластин ерлари Исроил давлатига нафақат де-факто, балки ҳуқуқий жиҳатдан ҳам тегишли бўлиб қолади. Бу эса яҳудий аҳоли масканлари қуришни сезиларли даражада осонлаштиради.

 

Исроил оммавий ахборот воситаларига кўра, гап минглаб гектарлар ҳақида кетяпти. Бу 1990-йилларда Осло келишувлари имзоланганидан бери ерларни давлат мулки деб эълон қилиш билан боғлиқ энг йирик ҳолатдир.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: