Telegram янги функцияси: хабарларни форвард қилишга чеклов қўйиш
Telegram’да хабарларни бошқа шахсларга узатишни чеклаш функцияси пайдо бўлади
Telegram’нинг iOS учун 12.5 бета-версиясида янги функциялар синовдан ўтказилаётгани аниқланди. Улар орасида шахсий чатлардан хабарларни бошқа жойга юборишни чеклаш ҳамда матндан автоматик тарзда эслатма яратиш имконияти бор.
Биринчи функция фойдаланувчига шахсий ёзишмалардаги хабарларни нусхалаш, сақлаш ёки бошқа одамларга юборишни тақиқлаш имконини беради. Яъни суҳбат эгаси ўз чатидаги маълумотлар тарқалиб кетишини чеклаши мумкин бўлади. Ушбу созлама контакт профилидаги таҳрирлаш бўлими орқали ёқилади. Ҳозирча бу имконият синов босқичида.

Иккинчи янгилик эса матнда сана ва вақтга оид сўзларни автоматик аниқлаш билан боғлиқ. Масалан, хабарда “бугун”, “эртага” ёки аниқ бир сана ёзилса, мессенжер уларни ажратиб кўрсатади ва бир босиш орқали эслатма яратишни таклиф қилади. Бу фойдаланувчиларга муҳим ишларни унутмасликка ёрдам беради.
Агар эслатма гуруҳ чатида яратилса, у “Сақланган хабарлар” (“Избранное”) бўлимида сақланади. Шунинг учун фойдаланувчи хабарни ўчириб юборса ёки ҳатто суҳбатдан чиқиб кетса ҳам, эслатма сақланиб қолади.
Ҳозирча ушбу функциялар қачон Telegram’нинг iOS, Android ва бошқа платформалардаги доимий версиясида пайдо бўлиши номаълум. Айни пайтда улар синов тариқасида текширилмоқда.