Тўғри, анъанавий таълимни ўлдиришди!

Тўғри, анъанавий таълимни ўлдиришди!

Сўнгги тадқиқотлар натижасига кўра, замонавий авлод вакиллари тарихда илк бор когнитив кўрсаткичлар бўйича ўз ота-оналаридан ортда қолмоқда. АҚШ Сенатига тақдим этилган нейробиологлар ҳисоботида таълимни ҳаддан ташқари рақамлаштиришнинг аянчли оқибатлари очиқланди.

Мактабларни жиҳозлаш учун сарфланган миллиардлаб долларлар кутилган натижани бермади. Ноутбук ва планшетлар ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш, ўқиш ва ҳисоблаш кўникмаларини заифлаштирган. Доимий билдиришномалар ва ижтимоий тармоқлар сабабли, замонавий мактаб ўқувчисининг диққат маркази бор-йўғи 2-3 дақиқага етади, холос.
Қидирув тизимларига бўлган қарамлик миянинг маълумотни эслаб қолиш қобилиятини пасайтирди. «Гуглдан топиш мумкин» деган тушунча нейрон алоқаларининг фаоллигини сўндирган. Мутахассислар таълим тизимида яна анъанавий китоб ва қўлланмаларга қайтиш вақти келганини таъкидламоқдалар.

Дўстларингизга ҳам юборинг: