Самарқандда барг ёққан эркак жаримага тортилди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Янгиқиёт МФЙ ҳудудининг белгиланмаган жойига шу атрофда яшовчи фуқаро барг хазонларни ва хас-хашакларни тўплаб ёқиб юборган.
Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 3 баробари миқдорида жарима қўлланилган.
