Наманганда куёв тўйи куни келинга қилган иши хаммани шокка солди!!!
Наманганда йигит ўз курсдошига уйланди, аммо тўйда бўлган воқеа хаммани шокка солди! Бошида хаммаси яхши эди, тўй бошланди хамма хурсанд, аммо куёв нимадандир саросимада эди. Шу вақт келинга нотаниш рақамдан смс келди. Очиб қараса: “Бугун бахтингни нишонлайвер, лекин куёвнинг чўнтагидаги узук сенга эмас менга аталганини билиб қўй”! Келин смс ни ўқиб оқариб кетти ва бирдан куёвнинг чўнтагини титишни бошлади. Аммо куёвнинг чўнтагидан чиққан нарса нафақат келинни балки бутун тўйхонани шокка солди.
Куёвнинг чўнтагидан узук эмас…
У ерда узук эмас, балки бир парча сарғайган қоғоз ва эски бир узук бор эди. Келин титроқ қўллари билан қоғозни очди. Унда куёвнинг марҳум онаси вафотидан олдин ёзиб кетган хат бор эди:
Азиз келини!!!
Агар сен бу хатни ўқиётган бўлсанг, демак тақдир бизга учрашишни насиб этмади…
Мен сен билан юзма-юз кўришолмадим, лекин қалбимда сенга бўлган буюк бир мухаббат бор.
Ўғлим ҳаётига қандай аёл киришини мен доим орзу қилганман. Ўғлим мендан ёш айрилди, мехр-мухаббатга тўймаган гўдагимни сенга омонат қиляпман. Унга меҳрибон, сабрли, қалби пок ёр бўлишингни истардим. Агар сен уни бахтли қилаётган бўлсанг, демак сен айнан ўша орзу қилган келинимсан.
Сени кўрмасам ҳам, сени ўз қизимдек қабул қилганман. Чунки сен мен учун энг азиз инсон — ўғлимнинг бахтисан.
Ўғлимни асра, уни тушун, унинг қувончига шерик, дардига малҳам бўл. Ҳаётда турли синовлар бўлади, лекин бир-бирингга суянинглар чунки ўғлимни сенда бошқа дардкаши йўқ
Мен сенга узоқдан онадек дуо қилиб арзимас бўлса хам келинлик узугимни ташлаб кетяпман: Мени ҳеч қачон кўрмаган бўлсанг ҳам, билиб қўй — мен сени яхши кўрганман, қизим…
Келин кўз ёшларини тия олмади. Ҳалиги нотаниш смс эса, куёвнинг бахтини кўра олмаган собиқ танишининг сўнгги ҳасади эди. У келинни шубҳа билан тўйни бузишга ундаган, лекин она васияти ва пок ният ҳамма нарсани ўз ўрнига қўйган эди.
Хулоса: Баъзан бизга душман бўлиб кўринган вазиятлар аслида ҳаётимиздаги энг гўзал ҳақиқатларни очиб беради.
