Алам қилса туз қўй!
Унинг лойиқлиги — тиним билмай меҳнат қилаётганида. Лойиқлиги — тўхтаб қолмай ишлаётгани, кун сайин тажрибаси ошиб, ижодига мазмун кириб бораётганида. Лойиқлиги — атрофидагиларни иш ва пул билан таъминлаётгани, бир нечта оиланинг фаровон яшашига сабабчи бўлаётганида… Яна нима дейиш мумкин? Яна қандай далил келтирилса, сенларнки қизимайди?
«Савиясиз, тутруқсиз вайнлари билан кўзга кўринган» дейсизлар. Нима, сизларнинг савияларинг шунчалик баландми? Сизлар нимани қойил қилдинглар? Сенларга шу керак экан, у шуни беряпти. Вайнларида озми-кўпми танқид бор, жамиятдаги хатоларни кўрсатиб ўтиш бор… Тамом!
Гапни кўпайтирмайлик, у шу мукофотга лойиқ. “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони уни ўз ишига янада жиддийроқ ёндашишига сабаб бўлади!
