Танангизни қандай еб битиришини биласизми?!
Кўпчилик тушкунлик ва стрессни фақат кайфият бузилиши деб ўйлайди, аммо аслида у бутун организм ишига таъсир қилади. Ҳатто бир марта кучли стресс ҳам танада бир қатор ўзгаришларни бошлаб юбориши мумкин.
Стресс вақтида организмда “қўрқув гормонлари” (кортизол ва адреналин) кўпайади. Бу ҳолат қисқа муддатда фойдали бўлса-да, тез-тез такрорланса, соғлиққа жиддий зарар етказади.
Қуйида унинг асосий оқибатлари:
• Бош оғриқлари ва мигрен кучайиши
Стресс қон томирларини таранглаштиради, бу эса бош оғриғи ва бош айланишига олиб келади.
• Мушак ва суякларда оғриқ, заифлашиш
Доимий таранглик мушакларни чарчатади, танани тез толиқтиради.
• Кўриш қобилиятининг пасайиши
Кўз мушаклари ҳам зўриқади, кўзда чарчоқ ва хира кўриш кузатилиши мумкин.
• Иммунитет тизимининг сусайиши
Организм касалликларга қарши курашиш қобилиятини йўқотади, тез-тез шамоллаш кузатилади.
• Юрак-қон томир тизимига таъсир
Юрак тез уриши, қон босимининг ошиши, узоқ муддатда эса инфаркт ва инсульт хавфи ортади.
• Овқат ҳазм қилиш тизимида муаммолар
Ошқозон оғриғи, ҳазм бузилиши, гастрит ва иштаҳа йўқолиши кузатилиши мумкин.
• Уйқу бузилиши
Кечаси ухлаш қийинлашади, уйқу сифатсиз бўлади, бу эса янада чарчоқни кучайтиради.
• Асаб тизими заифлашиши
Кайфият тез ўзгаради, асабийлик ва қўрқув ҳисси кучаяди.
Хулоса қилиб айтганда, тушкунлик фақат руҳий ҳолат эмас — у бутун тана саломатлигига таъсир қиладиган жиддий жараёндир. Шунинг учун уни вақтида енгиш ва стрессни бошқариш жуда муҳим.
