Инфантино ЖЧ-2026 финалига катта шоу тайёрлаяпти

Инфантино ЖЧ-2026 финалига катта шоу тайёрлаяпти

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2026-йилги Жаҳон чемпионати финали танаффусида бўлиб ўтадиган «дунёдаги энг йирик шоу» ҳақида гапирди.

– Жаҳон чемпионатида алоҳида бирор нарса режалаштиряпсизми? Спорт ва юлдузлар ўртасидаги ҳамкорликми?

– Албатта, юлдузлар ва бошқа спорт турлари юлдузлари бўлади. Тарихда биринчи марта (ЖЧ) финалида ўйин танаффусида шоу бўлади. Томошани Крис Мартин ва Coldplay гуруҳи олиб боради.

Ҳозирча қайси санъаткорлар чиқиш қилишини айта олмайман, лекин улар бир нечта бўлади. Бу дунёдаги энг катта шоу бўлади. Бу ажойиб бўлади, – деди Инфантино.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: