Аллоҳ асрасин!.. (Видео)
Бу ҳам улкан жиноят. Шундай жиноятки, жазоси жуда кеч берилади, лекин жуда оғир бўлади! Ахир қабр ва қиёмат азоби нима эканлигини, гарчи кўзимиз билан кўрмасак-да, эшитганмиз, ўқиганмиз… Кибр мана шунга олиб боради… Бу — шайтоннинг йўли.
Аслида, одам бойигани сайин янада ҳалимлашиши, янада «қўрқоқ» (тақводор) бўлиб қолиши керак! Бандасидан эмас, Аллоҳдан қўрқиш керак! Биз бўлсак… тўғриси, бунга атрофимиздагилар ҳам сабабчи бўлиб қолади. Чунки бойиганимиз сайин уларнинг хушомадлари ортиб боради. Бизни кўкларга кўтариб, бошқаларни ерга уришади. Натижада босар-тусаримизни билмай қоламиз.
Агар шу дунёнинг ўзида кўзимиз очилиб, кеккайиш ва кибр балосидан эртароқ қутилмас эканмиз, қилиб қўйган ишларимиз учун шу ернинг ўзида тавба қилиб, «тўлов» қилмас эканмиз — охиратдан умид қилмасак ҳам бўлаверади!..
