Дилфуза Исмоилова: “Бой хотин»номини тарихда қолдирмоқчиман!

Дилфуза Исмоилова: “Бой хотин»номини тарихда қолдирмоқчиман!

Комик актриса ва “Тошкентнинг шўх қизи” сифатида танилган Дилфуза Исмоилова ўз ҳаёти, даромади, ижоди ва шахсий қарашлари ҳақида очиқ гапирди.

Унинг айтишича, у бойликни фақат пул ёки қимматбаҳо нарсалар билан ўлчамайди. У учун ҳақиқий бойлик — хотиржам ҳаёт, тинч юрт ва оиладаги барака. Шунинг учун ўзига “бой аёл” дейишларини маъқул кўради, лекин моддий бойликни асосий мақсад деб билмайди.

Исмоилованинг таъкидлашича, у келажакда “Ўзбекистондаги энг бой аёл” деган ном билан тарихда қолишни ва бу орқали эҳсон қилиш, муҳтожларга ёрдам беришни истайди.

У ижодий фаолияти оғир ва қимматга тушишини ҳам айтиб ўтди: клиплар ва лойиҳаларга катта маблағ сарфлангани, бу касб ортида жиддий меҳнат борлигини таъкидлади.

Суҳбат давомида у соғлиғига зарар берган бир тажрибаси — бурнига қиммат бриллиант қўйдиргани ва кейин у асорат қолдиргани учун уни олиб ташлаганини ҳам эслади.

Шунингдек, у мухлислар ва айниқса ёш йигитлар томонидан кўплаб муҳаббат изҳорлари олишини, лекин буни ҳазил ва оддий муносабат билан қабул қилишини айтди.

Даромад ҳақида гапириб, у аввалги гастроллар даврида кунига ўн минглаб долларгача ишлаб топганини, жумладан хориждаги концертлар унга катта даромад келтирганини маълум қилди.

Оиласи ҳақида тўхталиб, у уч фарзанд ва бир неча неварага эга эканини, келинларини қизидек кўришини ва уй ишларида уларнинг фаоллигидан мамнун эканини билдирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: