Германия захира хизмати учун ёш чегарасини 70 ёшгача кўтармоқчи
Der Spiegel нашрининг ёзишича, Германия захира хизмати учун ёш чегарасини 70 ёшгача кўтармоқчи.
Германия резервчилар уюшмаси раҳбари Бастиан Эрнст одамлар узоқроқ вақт самарали бўлиб қолишини айтиб, ёш чегарасини 65 ёшдан 70 ёшгача кўтаришга чақирди. Бу ташаббус Мудофаа вазирлигининг 2035-йилга келиб армияни 260 000 фаол хизматчи ва 200 000 резервчигача кенгайтириш режалари билан мос келади.
