28 апрелдан Cobalt учун сотув жараёни старт олади

28 апрелдан Cobalt учун сотув жараёни старт олади

Ўзбекистонда Chevrolet Cobalt автомобилларига бўлган юқори талаб сабабли, 28 апрель куни соат 10:00 дан бошлаб барча комплектациялар учун онлайн контрактация жараёни старт олади.

Эндиликда харидорлар ушбу модель учун шартномани масофадан туриб расмийлаштириш имкониятига эга бўлади. Буюртма бериш учун UzAuto Motorsнинг UzAutoSavdo сайтидан фойдаланиш ёки расмий дилерлик марказларига мурожаат қилиш мумкин.

Шунингдек, UzAvtoSavdo мобил иловаси ҳамда махсус Telegram бот орқали навбатларни кузатиш ва сотувдаги автомобиллар ҳақида тезкор маълумот олиш имконияти яратилган.

Компания маълумотига кўра, тузилган шартномалар бўйича тўловлар 7 календарь куни ичида амалга оширилиши шарт. Белгиланган муддатда тўлов қилинмаган шартномалар автоматик тарзда бекор қилинади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: