Ғалати ва сирли нарса одамларни юракларини ёраяпди!..

Ғалати ва сирли нарса одамларни юракларини ёраяпди!..

Финландиянинг «Iltalehti» газетаси хабарига кўра, Хельсинки муниципалитетларидан бирида дарахтлардаги ғалати модда маҳаллий аҳолини қўрқувга солган.

Нашрнинг қайд этишича, чоршанба куни кечқурун сайрга чиққан бир жуфт йўловчи дарахтларда келиб чиқиши номаълум бўлган ғалати оқ материални пайқаб қолишган.

«Биз тахминан 500 метр масофадан қараб турдик ва дарахтларда нима осилиб тургани ҳақида ўйлана бошладик», — деди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири нашрга.

Гувоҳлар материалнинг нима эканлигини аниқлашда қийинчиликка дуч келишган. «Бу матоми ёки пластикми, ишончим комил эмас», — дейди улардан бири. Нашр бу айнан нима бўлиши мумкинлиги ҳақида аниқ жавоб бермаган.

Ўтган ҳафтада Финландиянинг худди шу «Iltalehti» газетаси минтақавий полиция департаменти қўмондонлик марказига таяниб, Лапландия осмонида жумбоқли порлаш кузатилгани ҳақида хабар берган эди.

Ушбу объект ва веерсимон порловчи доғ Миккели, Киурувеси, Лаппеенранта, Юливиеска, Пиетарсаари ва бошқа шаҳарлардан кўринган. Кейинчалик полиция бу Плесецк космодромидан учирилган Россия ракета ташувчиси бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: