Йенсен Хуанг компания бошқарувига қайтишга тайёр

Йенсен Хуанг компания бошқарувига қайтишга тайёр

Nvidia компанияси асосчиси ва собиқ бош директори Йенсен Хуанг лавозимини тарк этишига сабаб бўлган можаро юзасидан илк бор омма олдида изоҳ берди. У ижтимоий тармоқдаги X платформасида эълон қилган баёнотида «шахсий ҳаётида жиддий хатоларга» йўл қўйганини тан олди ва компания раҳбарлигига қайтишга тайёр эканини билдирди.
«Агар директорлар кенгаши менинг қайтишим акциядорларимиз, ходимларимиз, компаниямиз ва Америка манфаатларига хизмат қилади, деб ҳисобласа, бош директор лавозимига қайтиш мен учун катта шараф бўлади», — деди Хуанг.

Тадбиркорнинг компания раҳбарлигига қайтишини АҚШ президенти Дональд Трамп ва Tesla компанияси раҳбари Илон Маск қўллаб-қувватламоқда.

Шу билан бирга, 1 декабрь куни Хуанг АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг бир нечта қўмиталари олдида кўрсатма бериши керак. Қонун чиқарувчилар Хуанг ва Nvidia компанияси Хитойнинг илғор Америка чипларидан фойдаланишига имкон яратган-яратмаганини текширмоқда.

Текширув марказида Хуангнинг Хитой разведкаси билан алоқадорликда гумон қилинаётган, унинг фамилияси билан бир хил бўлган Элис Хуанг билан муносабатлари турибди. У аввал Megaspeed технологик компаниясига раҳбарлик қилган. Элис Хуанг Nvidia чипларини Хитойга ноқонуний етказиб беришга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: