Трампга 80 ёшга тўлиши муносабати билан қаҳрабо тахт совға қилинди

Трампга 80 ёшга тўлиши муносабати билан қаҳрабо тахт совға қилинди

TVN24 нашрининг манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ етакчисига ушбу ғайриоддий совғани Полша президенти Карол Навроцкий тақдим этган. Доналд Трамп шу йилнинг 14 июн санасида 80 ёшга кирган эди.

Карол Навроцкий Дональд Трампга камдан-кам Польша амалдорлари билган қаҳрабо тахтни совға қилиши жамоатчиликни ҳайратда қолдирди. Совғани ҳатто поляк амалдорлари ва дипломатларининг бир қисмидан ҳам қаттиқ сир сақлади.

«Қаҳрабо билан безатилган махсус курсини полшалик уста ясаган. Ушбу совға ҳақида ҳатто Полша Ташқи ишлар вазирлигининг айрим ходимлари ҳам билмаган», дейилади хабарда.

Польша президентининг Қўшма Штатларга ташрифидан олдин Халқаро сиёсат бюроси раҳбари Марсин Пшидач Оқ уй эгаси иккита совға олишини айтган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: