Макрон: АҚШ энди ишончли иттифоқчи эмас

Макрон: АҚШ энди ишончли иттифоқчи эмас

Франция президенти Эммануэль Макрон 24 апрель куни Афинада «Kathimerini» газетаси томонидан ташкил этилган мунозара чоғида АҚШни ишончсиз иттифоқчи деб атади.

«Америка Қўшма Штатлари баъзи давлатлар учун иттифоқчи бўлиши мумкин, аммо бу иттифоқчи энди аввалгидек барқарор эмас», — деди у.

Бундан ташқари, Франция раҳбарининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи (ЕИ) — «барқарор ва ишончли» ҳамкордир.

Шунингдек, Макрон Америка етакчиси Дональд Трамп, Россия президенти Владимир Путин ва ХХР раиси Си Цзиньпинни Европанинг рақиблари деб ҳисоблашини маълум қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: