13 йиллик кутишдан сўнг, GTA 6 расман чиқди
Янги Зеландия аҳолиси ўйинга биринчи бўлиб кириш имконига эга бўлди, чунки у ерда аллақачон 19-ноябрь санаси бошланган. Миш-мишларга кўра, ўйинни ишлаб чиқиш рекорд даражадаги 2 миллиард долларга тушган.
Айни дамда 1,6 миллиондан ортиқ киши Twitch платформасида ўйин бўйича илк трансляцияларни кузатмоқда. Дастлабки шарҳларда ўйинга 100 баллдан 99 балл берилди.
Дастлаб GTA 6 2026 йил 26 майда чиқарилиши режалаштирилган эди, бироқ Rockstar уни ноябрь ойига қолдирди. Компания буни ишлаб чиқишни якунлаш учун қўшимча вақт зарурлиги билан изоҳлади.
