Ўл-а! Биттада қиморбозни шахсга айлантириб ташладинг-а!.. (Видео)

Ўл-а! Биттада қиморбозни шахсга айлантириб ташладинг-а!.. (Видео)

Чунки унинг пули бор-да. Истаган нарсангни сотиб бера олади-да. Пулнинг қаердан келгани билан сенинг ишинг йўқ. Муҳими — унинг «мардлиги». Пул керак десанг, шартта чиқариб, санамасдан олдингга отиб юборади.

Иккинчи томони — унинг зўравонлиги. Бирор ким сенга ёқмаса, шартта айтасан — олам гулистон! Бориб, ўша сенга ёқмайдиган одамнинг суробини тўғрилаб келади. Шундай экан, у сен қадрлайдиган, кўкларга кўтарадиган «шахс». Керак бўлса, у ҳақда қўшиқлар тўқийсан, клиплар оласан…

Аммо қамалиб қолса, бирдан эсингдан чиқарасан. Қамалиб қолса — у сенга шу заҳоти бегона. Уни ҳатто тушингда ҳам кўрмагансан!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: