Роса зериккан «брат» иш устида!.. (Видео)
Унинг обрўси даҳшатли даражада ошиб кетди. Илгари менсимай, қўл учида кўрсатадиганлар энди икки букилиб салом беришяпти. Гарчи у Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасидаги тўқнашувларда бевосита қатнашмаган бўлса-да, бирдан унинг асл кучи намоён бўлиб қолди. Тегиниб бўлмайдиган, бардошли давлат эканлиги кўринди…
Шундай экан, у ростдан ҳам зерикдими ёки бу ерда ўзгача стратегик режа борми? Бу эҳтимолдан холи эмас. Шимолий Корея ҳам худди Эрон каби узоқ йиллардан бери санкциялар исканжасида яшаб келяпти. Демак, энди бу занжирлардан қутилиш вақти-соати келди.
У пўписа қилади, энг сўнгги, тутиб бўлмас ракеталарини синовдан ўтказади ва шу орқали санкция кишанларини бирин-кетин узиб ташлайверади. Бу албатта, ҳозирча шунчаки тахминлар.
