Аргентинада Хавер Милейнинг машҳурлиги кескин пасайиб кетди
Яқинда ўтказилган сўровномага кўра, аҳолининг қарийб 60 фоизи унинг ҳукуматини қўллаб-қувватламайди, бор-йўғи 33 фоизга яқин киши уни маъқуллайди. Кўпчилик молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда – аҳолининг 80 фоизидан ортиғи ўз харажатларини қисқартирганини айтган, аксарият респондентлар эса маошлари ойнинг тахминан 20-санасигача етишини билдирган.
