Эрон воситачилар орқали АҚШга уч босқичли музокара формуласини тақдим этди
Al Mayadeen нашрининг ёзишича, Эрон воситачилар орқали АҚШга уч босқичли музокара формуласини тақдим этди.
— Музокараларнинг биринчи босқичи урушни тўлиқ тугатиш ва унинг Эрон ва Ливанга қарши қайта бошланишининг олдини олиш кафолатларига қаратилган.
— Агар биринчи босқичда келишувга эришилса, томонлар иккинчи босқичга ўтадилар, бу босқич Ҳормуз бўғозини бошқариш ва назорат қилишга қаратилган.
— Учинчи босқич ядровий масала билан боғлиқ, аммо Эрон аввалги икки босқич бўйича келишувга эришилмагунча ядровий масала бўйича ҳеч қачон муҳокама қилмайди.
