Ичкилик шу футболчини бошини еди-да! Ҳусановни клубида бир гуллаган эди!
«Эвертон» клуби ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жек Грилиш яна диққат марказида. Бироқ бу сафар майдондаги ўйини билан эмас, балки Манчестердаги ресторанлардан бирида содир бўлган қизиқарли воқеа билан.
Маълумотларга кўра, футболчи баҳорги илиқ ҳаводан баҳра олиш учун дўстлари билан шаҳардаги машҳур масканлардан бирига ташриф буюрган. Аммо Грилиш учун дам олиш кутилганидан анча тез якунланди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Жек ичимлик билан бироз «дўстлашиб» юборган ва ресторанга келганидан атиги бир соат ўтар-ўтмас, баҳор қуёшининг тафтида мудраб қолган. Футболчи рестораннинг очиқ террасасида (томида) ҳеч кимга халақит бермаган ҳолда ухлаб қолган.
