Қизларни Дубайга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс қамоққа олинди

Қизларни Дубайга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс қамоққа олинди

Одам савдоси билан шуғулланган аёл Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қизларни хорижий давлатларга жинсий эксплуатация қилиш учун юбориш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ вакили ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирда қўлга тушган.

У 2002 йилда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида туғилган аёл бўлиб, 4 нафар қизни алдов йўли билан ёллаб, улардан бирини ўзи билан бирга Дубайга олиб кетаётганида тўхтатиб қолинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми “з” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бу турдаги жиноятлар учун 5 йилдан 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

17 апрелда Тошкентда 26 ёшли аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган шахс ушланганди. У аёл учун авиачипта харид қилиб берган ҳамда келгусида ишлаб топадиган даромадининг ярмини мунтазам равишда бериб туришни талаб қилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: