Хитойлик сайёҳларнинг Марказий Осиёга қизиқиши кескин ошди. Сабаби эса…
Авиачипталар брон қилиш 120% га кўпайган. Марказий Осиё Хитой сайёҳлари учун янги оммабоп йўналишга айланмоқда. Хитой ОАВ маълумотига кўра, фуқаролар томонидан брон қилинган авиачипталар сони пандемиядан олдинги даврга нисбатан 120% га ошган. Бу Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги йўловчилар оқими сезиларли даражада ўсганини кўрсатади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон хитойлик саёҳатчилар орасида алоҳида қизиқиш уйғотмоқда — сабаби визани олиш осонлиги ва бой маданий тажриба имконияти. Талаб ортиши билан авиакомпаниялар янги йўналишларни очмоқда, жумладан Шанхайдан Олмаота, Бишкек ва Тошкентга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда. Таҳлилчилар фикрича, бу тенденция Марказий Осиёни дунё туризм харитасида янада муҳим минтақага айлантириши мумкин.
