Буларни ўлгилари келганга ўхшайди!..

Буларни ўлгилари келганга ўхшайди!..

Финляндиянинг ядровий амбициялари «ядро қиши»га сабаб бўлиши мумкин – ICAN огоҳлантиради

Финляндиянинг ядро қуроли импорти ва уни жойлаштиришга қўйилган тақиқни бекор қилиш нияти ушбу қуролнинг қўлланилиш эҳтимолини оширади ва минтақада «ядро қиши»га олиб келиши мумкин. Бу ҳақда 27 апрель куни Ядро қуролини тақиқлаш бўйича халқаро кампания (ICAN) координатори Флориан Эбленкамп ТАСС агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг фикрича, бундай ҳаракатлар ядро қуролидан фойдаланиш хавфини кучайтиради. Европада ядровий арсеналнинг кўпайиши хавфсизликни таъминламайди, аксинча, хатолар, авариялар ёки қуролдан қасддан фойдаланиш эҳтимолини оширади. ICAN Финляндия ҳукуматининг 1980-йиллардан бери амал қилиб келаётган тақиқни бекор қилиш ташаббусини масъулиятсизлик деб ҳисоблайди.

Ҳатто чекланган ядровий тўқнашув ҳам Финляндия, Россия ва бутун дунё учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

«Қайси давлат Европада ядро қуролини тарғиб қилишидан қатъи назар, якуний хавф оддий одамлар елкасига тушади», — дея таъкидлади Эбленкамп.

Эбленкампнинг қайд этишича, ICAN Финляндия ҳудудида ядро қуроли жойлаштирилишига қарши чиқаётган мамлакат фуқароларининг кўпчилигини қўллаб-қувватлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 23 апрель куни Финляндия ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштиришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: