Мана шу қизга ишқи тушиб қолади!..

Мана шу қизга ишқи тушиб қолади!..

Расмдаги йигит қурувчи уста. У манашу қизга ишқи тушиб қолади. Қиз отаси ўтган онаси билан яшарди. Йигит совчи қўйганда қиз , бошланғич ўқишни тугатиб санавийга ҳужжат топшираётган эди. Онаси қизини беришга рози бўлади, қиз ҳам қаршилик қилмайди фақат бир шарт қўяди: «Агар ўқишга киролсам ўқийман ва шартномам пулини тўлайди.» Қурувчи йигит шартга кўниб, суннатга кўра никоҳ тўйи қилади.
Иттифоқо қиз 97 бал тўплаб, ўқишга кирган талабалар рўйхатидан жой олади. Янги келин талаба бўлиб ўқишга қатнай бошлайди. Пешона тери ила топилган пулдан қурувчи уста бир амаллаб хотинининг шартномасини тўлайди. Шу ҳол етти йил давом этади. Етти йилдан сўнг ўқишни тамомлаган келин докторлик ишини ҳимоя қилади ва муваффақиятли якунлайди. Бир йил ўтиб ўқимишли бўлган хотин қурувчи устадан унга жавобини беришни сўрайди ва: «Биз сиз билан тенг эмасмиз» дея ўшқиради. Ноилож қурувчи суюкли ёрини жавобини беради.
Эссиз одамийлик…
Дўстларингизга ҳам юборинг: