Самарқандда бильярд бўйича жаҳон чемпионати якунига етди
Мусобақада 13 давлатдан 160 нафар спортчи жам бўлди. Эркаклар орасида россиялик Иосиф Абрамов ғолиб бўлди. У финалда ватандоши Никита Володинани мағлуб этди.
Бронза медали ўзбекистонлик Нурбек Саломов ва Қирғизистон вакили Арсен Калибек-улуга насиб қилди.
Аёллар орасида беларуслик спортчи Екатерина Перепечаева-Чернухо олтин ва россиялик Екатерина Бритченко кумуш медалларини қўлга киритди.
