Исроил авиацияси Ливанда қутқарувчилар ва ҳарбийларга зарба берди

Исроил авиацияси Ливанда қутқарувчилар ва ҳарбийларга зарба берди

Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Ливан жанубидаги қутқарувчилар бригадасига ҳужум қилди.

Al Jazeera телеканалининг хабар беришича, бу ҳақда Ливан армияси маълум қилган.

Маълумотларга кўра, фуқаролик мудофааси бўлинмалари Ливан ҳарбий хизматчилари билан биргаликда Маждал-Зун шаҳрида (Тир округи) фуқароларни қутқариш операциясини амалга ошираётган бўлган.

«Исроил томонидан йўлланган зарбалар натижасида икки нафар ливанлик аскар яраланди», — дейилади баёнотда.

Аввалроқ Исроил Ливан жанубидаги саккизта аҳоли пунктига, шунингдек, Тир шаҳридан шарқда жойлашган ҳудудларга авиазарбалар бергани ҳақида хабар берилган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: