Ҳаж–2026: ўзбекистонликларга зиёрат нархи қанча

Ҳаж–2026: ўзбекистонликларга зиёрат нархи қанча

Ўзбекистон фуқароларига ҳаж зиёрати учун 2026-йилда 15 мингта квота ажратилган.

Идора берган ахборотга кўра, бу йил бир киши учун ҳаж зиёратининг нархи 77 млн 73 минг сўмни ташкил этади. 2026-йилги ҳаж мавсуми 2 майдан бошланиб, ҳар куни Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади. Зиёратчилар 9 та ҳудуд — Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан тўғри учади.

Уларни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, ватанга қайтариш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон фуқаролари учун аввалги ҳаж квоталари ва нархлари

2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 минг нафар этиб белгиланганди. 2024 ва 2025 йилда ҳам бу кўрсаткич 15 минг кишини ташкил этганди.

2019 йилда Ўзбекистонда бир кишининг ҳажга бориб келиши 33,3 млн сўмдан (ўша пайтдаги курс бўйича 3879 доллар) тушган. 2022 йилга келиб ҳаж зиёрати нархи кескин — деярли икки баравар ошган ва бир кишилик тўлов 62 миллион 900 минг сўм (ўша давр курсида 5 744 доллар) этиб белгиланган. 2023 йилда бу қиймат 68 миллион 760 минг сўмни ташкил этган (ўша давр курсида 6 000 доллар). 2024 йилда Ўзбекистонда ҳаж сафари нархи янада қимматлаб, 73 миллион 970 минг сўмга (ўша пайтдаги курс бўйича 5 813 долларга)етган. 2025 йилда бу нарх 78 миллион 670 минг сўмга тенг бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: