ИИБ ногиронлиги бўлган аёлни ички ишлар ходими калтаклагани ҳақидаги хабарни рад этди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумотига кўра, ҳолат фуқаролар ўртасида юзага келган уй масаласидаги маиший жанжал билан боғлиқ бўлган. Профилактика инспекторлари фақатгина жанжални бартараф этишга урингани айтилмоқда. Аёл эса мазкур уйда ўша вақти ижарада турган эркак ва унинг отаси жанжалга аралашиши оқибатида жароҳатлангани маълум қилинди. Ҳолат юзасидан аёл ва унинг яқинларига, шунингдек, ижарачиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, иш судга оширилгани, бироқ аёлнинг суд мажлисларига келмагани айтилди.
