ЖЧ-2026 ҳаками жинсий тегажоғликда айбланиб ҳибсга олинди
Британиянинг The Sun нашри навбатдаги жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариши керак бўлган ҳакамнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.
Ҳакамнинг исми ошкор қилинмаган, бироқ унинг инглиз эмаслиги аниқлаштирилган.
Ҳибсга олинишга вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий тегажоғлик қилиш сабаб бўлган.
«Улар меҳмонхонада танишган кўринади, ҳакам вояга етмаган болани унинг иродасига қарши равишда ушлаб кўрганликда ва ҳатто уни ўз хонасига киритишга уринишда айбланмоқда», — деб ёзади Британия нашри.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади ва бир вақтнинг ўзида учта мамлакатда — Америка Қўшма Штатлари, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
