Ҳозиргина Илон Маск мингга қўйиб ўтиб кетди!
Нима миниб олганини билмадим-у, аммо шамолининг ўзи одамни йиқитай дейди. Кейин у нега бунчалик тез кетаётгани ҳам маълум: у пулнинг ортидан қувиб кетяпти. Шу кетишда қанчадан-қанча пулларни қувиб, ўзига магнитдай ёпиштириб ўтиб кетди…
Кейин эътибор берсам, пулнинг ортидан қувадиганлар жуда кўп экан. Биров самолётда қувяпти, бошқаси энг тез юрадиган поездда, яна бири машинада, мотоциклда… Ҳатто эшак миниб олгани ҳам бор. У узлуксиз ҳивичини босади… Эшак бечоранинг жони оғриётган бўлса ҳам, доимо унинг айтганини қилмай иложи йўқ. Ахир жонвор-да, чарчайди. Ана шундай пайтларда, ҳар ҳивич босилганида орқасини отади…
Шунингдек, пиёда пулнинг орқасидан югурганлар ҳам бор. Улар ҳам жуда узоққа боришаётгани йўқ. Бечоранинг тинкаси қуриб, «пул» деган жононага етолmasligini тушуниб етиб, ерга ўтирганча йиғлаяпти…
Энди бундай ўйлаб қарасанг, пулнинг ортидан қуваётганларнинг сон-саноғи йўқ. Уларни санаб чиқишнинг иложи ҳам йўқ… Аммо ҳов анави томонда худди шу нарсанинг акси бўляпти… Пул одамларнинг орқасидан қувяпти. Пул у одамларни севиб қолган. Лекин энди ўша одамлар пулни сариқ чақага ҳам олишмаяпти… Олимлар, фузалолар, усталарнинг усталари, даҳшатли мутахассислар… Лекин уларни санаш мумкин. Уларнинг сонлари оз…
